АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонида аёлларга машина ҳайдаш учун рухсат берилишини «ижобий қадам» деб атади. Бу ҳақда Трамп матбуот котиби Сара Сандерснинг баёнотида айтилади, деб ёзади «РИА Новости».
«Бу Саудия Арабистонида аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини олға силжитиш томонга қўйилган ижобий қадам. Биз Саудия Арабистонини унинг Саудия жамияти ва иқтисодиётини шундай ислоҳотлар орқали мустаҳкамлаш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз», — деди Сандерс.
Аввалроқ Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауд аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ва автомобиль бошқаришга рухсат берувчи фармонни имзолагани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)