Анқара Ироқ Курдистонида бўлиб ўтган мустақиллик ҳақидаги референдумдан кейин Ироқ ёрдам сўраган тақдирда, унинг яхлитлигини сақлаб қолиш масаласида Бағдодни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ироқ ҳукумати референдумни ноқонуний деб эълон қилди ва овоз бериш натижалари бўйича мухторият ҳудудий ҳукумати билан музокаралар олиб бормаслигини таъкидлади. Овоз бериш ўтказилишига Ироқ Курдистонининг қўшнилари — Туркия ва Эрон, шунингдек, АҚШ ва БМТ ҳам қарши чиқди.
Туркия қуролли кучларининг Ироқдаги операциялари эҳтимолини изоҳлар экан, вазир Ироқ ҳукумати тегишли мурожаат билан юзланган тақдирда, Анқара ҳаракатга ўтишини айтди.
Аввалроқ Ироқ Курдистони мустақиллигини ёқлаб сайловчиларнинг 91,83 фоизи овоз бергани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)