Сурия томонидан мамлакат ҳудудида ҳалок бўлган россиялик олий мартабали ҳарбий хизматчи, генерал-лейтенант Валерий Асаповнинг ўлдирилиши юзасидан ўтказилган тафтиш террорчиларга ноқонуний ахборот етказилганини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Дайр аз-Заврда генерал Асаповнинг ҳалокати юзасидан ўтказилган дастлабки текширув натижалари унинг жойлашуви ҳақидаги ахборот террорчиларга етказилгани билан боғлиқ версияни тасдиқлади», — дейилади баёнотда.
Айтилишича, ахборот сизиши оқибатида генерал жойлашган ер террорчиларга маълум бўлган ва улар ҳужум ташкил этишга муваффақ бўлган.
Тергов давом этмоқда.
Валерий Асапов 25 сентябрь куни ИШИД жангарилари томонидан миномётдан ўқ ёғдирилиши натижасида ҳалок бўлган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)