Швеция марказий қисмида жойлашган Эребру шаҳридаги масжид 26 сентябрь, сешанба куни кучли ёнғиндан зарар кўрди. Бу ҳақда SVT телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бинонинг бир қисми тўлиқ ёниб кетган. Полиция ҳодисага ўт қўйиш сабаб бўлган деб ҳисобламоқда.
Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.
Масжид 2007 йилда қурилган. Унга ҳар ой мингга яқин одам ташриф буюради.
Изоҳ (0)