Мексика пойтахтида қутқарувчилар вайроналар остидан яна бир қанча таналарни чиқариб олди. Шу тариқа, зилзила қурбонлари сони 331 кишига етди, деб хабар беради «ТАСС».
Бу борада мамлакат фуқаролик мудофаа кучлари миллий координатори Луис Фелипе Пуенте Twitter’даги саҳифаси орқали баёнот тарқатди.
Илгарироқ ҳалок бўлганлар сони 325 кишига етгани билдирилган эди.
Айтилишича, 192 киши Мехико шаҳрида, 74 киши Морелос штатида, 45 киши Пуэбла штатида, 13 киши Мехико штатида, олти киши Геррерода, бир киши Оахакада ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, 400 га яқин одам жабрланган бўлиб, уларнинг 60 га яқини оғир аҳволда.
Изоҳ (0)