Туркиянинг Анталья шаҳрида афсонавий юнон қаҳрамони Гераклга нисбат бериладиган саркофаг тақдимоти бўлиб ўтди. Осори атиқа 57 йил муқаддам Швейцарияга ноқонуний олиб чиқиб кетилган эди, деб хабар беради «ТАСС».
Саркофаг Рим империяси даврига оид нодир санъат асари бўлиб, милодий иккинчи асрга бориб тақалади. 235 сантимер узунлик, 112 сантимер кенгликка эга, икки тонна оғирликдаги конструкцияда Гераклнинг 12 қаҳрамонлигини кўрсатувчи барелефлар чизилган.
Тобут презентацияси Анталья археология музейида бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакат маданият ва туризм вазири Нўъмон Қуртулмуш иштирок этди.
Изоҳ (0)