Самарқанд шаҳрида номаълум шахс томонидан Фирдавсий кўчасида қолдирилган И.Ж.га тегишли Nexia автомашинаси олиб қочилгани ҳақида ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига ариза келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, автомашина Самарқанд шаҳридаги Гагарин кўчасида техник соз ҳолда топилди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Паяриқ туманида яшовчи, масъулияти чекланган жамият директори ўринбосари, 1967 йилда туғилган фуқаро М.М. содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди.
Изоҳ (0)