Германия Бундеслигасининг дастлабки олти турида «Бавария» икки бор очко йўқотиб улгурди.
Бунгача «Хоффенхайм»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган Карло Анчелотти жамоаси, 6-турга келиб ўз уйида «Вольфсбург»ни таслим қила олмади. Меҳмонлар бунда ўз иродасини кўрсата олгани диққатга сазовор.
«Боруссия Дортмунд» эса 6 та ўйинда 19 та гол уриб улгурди. Мазкур турда ўзига адаш жамоани қабул қилган Петер Бош шогирдлари 6:1 ҳисобида устун келди. Аввалги 5 та тур давомида дортмундликлар умуман гол ўтказмаганди. Бу сафар эса Роман Бюрки ва ниҳоят тўп ўтказиб юборди.
30 ёшли мураббий Нагельсманн жамоаси «Хоффенхайм» турнир жадвалида иккинчи бўлиб турибди. Бу сафар ҳам хоффенхаймлик футболчилар кучли рақибни 2 та гол фарқи билан таслим қила олди — «Шальке».
Германия Бундеслигаси 6-тур беллашувлари 22 сентябрь, жума
«Бавария» — «Вольфсбург» 2:2
Голлар: Роберт Левандовски, 33-пен (1:0). Арьен Роббен, 42 (2:0). Максимилиан Арнольд, 56 (2:1). Даниэл Дидави, 83 (2:2).23 сентябрь, шанба
Изоҳ (0)