Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, АҚШ махсус хизматлари Суриядаги ИШИД томонидан назорат қилинаётган ҳудудларда ва ўзини «бутунлай хавфсиз» ҳис қилмоқда. Буни Дайр-аз-Завр шарқидаги ҳудуднинг сунъий йўлдошдан олинган суратлари тасдиқлайди, деб ёзмоқда Meduza.

Фото: Twitter / @mod_russia

Фото: Twitter / @mod_russia

Россия мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган суратларда АҚШ махсус хизматлари ихтиёридаги зирҳланган «Хаммер»лар кўринади. Тахмин қилинишича, бу машиналарда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия демократик кучлари жангчилари ҳаракатланади.

«Суратларда жанговор қарама-қаршиликларнинг аломати йўқлиги сабабли, бу «Хаммер»ларда ҳаракатланувчилар ИШИД га қарши эмаслигини англатади», — деб хулоса қилган Россия мудофаа вазирлиги. Вазирлик суратларда АҚШ қуролли кучлари бўлинмаларининг таянч пунктлари ёки америка махсус хизматлари акс этганини кўрсатувчи бошқа белгиларни келтирмаган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар