АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган «Сурия демократик кучлари» мухолифат тузилмаси Дайр-аз-Зордаги энг йирик газ кони — Коноко қўлга киритилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Тузилма қуролли кучлари қўмондонига кўра, мазкур кон Дайр-аз-Зорни озод қилиш бўйича операция бошланганидан бери эгалланган илк шундай объект бўлди.
«Бу ушбу кампаниядаги биз озод қилган биринчи газ ёки нефть кони бўлди», — таъкидлади мухолифат қўмондони.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)