Венесуэла расмийлари Канаданинг президент Николас Мадуро режими вакилларига қарши санкцияларни кучайтириш қарорини танқид остига олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Венесуэла расмийларининг фикрича, Канада бу билан АҚШ президенти Дональд Трампга бўйсунишини кўрсатиб қўйган.
Жумладан, баёнотда таъкидланишича, санкцияларни кучайтириш бўйича Канаданинг хатти-ҳаракатлари АҚШ маъмуриятининг ишларига уйғун келмоқда.
«Канада президент Дональд Трамп ҳукуматига бўйсуниш орқали ахлоқсиз ҳамкорликка қўл урди», — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Венесуэла вакиллари Канадани санкциялар орқали мамлакатнинг қонуний ҳукуматини ағдаришга ёрдам беришга уринаётганликда айблади.
Изоҳ (0)