Мексика пойтахтида қутқарув хизматлари ходимлари ва кўнгиллилар вайроналарни йиғиштириш ишларини вақтинчалик тўхтатди. Мамлакатнинг Оахака штатида рўй берган янги зилзиладан сўнг шундай қарор қабул қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Бу борада республика фуқаро мудофааси кучлари миллий координатори Луис Фелипе Пуэнте баёнот берди.
«Хавфсизлик протоколига мувофиқ, операциялар тўхтатилди, мутахассислар ишни давом эттириш олдидан таҳдидни баҳоламоқда», — деди Пуэнте.
Эслатиб ўтамиз, Оахакада 6,2 магнитудали зилзила рўй берган эди. Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
19 сентябрь куни Мексикада 7,1 магнитудали зилзила юз берди. Унинг оқибатида 293 киши ҳалок бўлди, пойтахтда 40 дан ортиқ бино вайрона аҳволга келди.
Изоҳ (0)