Эстониянинг Харью уезд суди мамлакатга Евроиттифоқ квотаси бўйича келган суриялик қочқин Муҳаммад Кованни ўн йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
20 ёшли Кован 7 март куни Таллиндаги хонадонда 22 ёшли рафиқасига ўт қўйганликда айбланмоқда. Суд маълумотларига қараганда, дастлаб у бензин сотиб олган, хотинини соқичлар билан ўраб, бензин қуйиб, ёқворган.
Танасининг 70 фоизи куйиб кетган суриялик аёлнинг ҳаёти қутқариб қолинди. Жиноят содир этилган пайтда хонадонда жуфтликнинг ҳали кўкракдан чиқмаган боласи ҳам бор эди.
Суд ишни 11 сентябрь куни кўриб чиқа бошлади. Мажлис ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди, аммо ҳукм ошкора ўқилди. Эркак аёлга қасддан оғир тан жароҳатлари етказишда айбдор деб топилди.
Изоҳ (0)