Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида жорий йил 5 июль куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўзбекистонликлар билан «тўғридан-тўғри» мулоқоти чоғида билдирилган муаммолар ва таклиф-мулоҳазалар бўйича миллий ва хорижий ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчиликни хабардор қилишга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдураҳим Хўжаев хорижда вақтинча ва доимий яшаб келаётган фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Консуллик уставининг янги таҳрири лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига муҳокама учун киритилди. Мазкур қонун лойиҳасига бир нечта ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, хорижий давлатларда моддий жиҳатдан мураккаб аҳволга тушиб қолган фуқароларга Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, консуллик мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини ошириш кабилар қонун лойиҳасидан ўрин олди.Абдураҳим Хўжаев, Ташқи ишлар вазири ўринбосари
Изоҳ (0)