Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 20 сентябрь куни Япония сайёҳлик ассоцацияси агентлиги (JATA) раиси Хироми Тагава билан учрашув ўтказди. Хироми Тагава, шунингдек, JTB — япон сайёҳлик оператори директорлар кенгашининг раси ҳам ҳисобланади, деб хабар берди UzDaily.
Томонлар туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. JATA Қўмитанинг узоқ муддатли ҳамкори ҳисобланиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ҳар йили ўтказиладиган кўргазмада намойиш этилишига фаол ёрдам кўрсатади.
Томонлар Япония сайёҳларига хизмат кўрсатадиган гидларни тайёрлашга йўналтирилган соҳа бўйича тажриба алмашиш, япон сайёҳлик бозорида Ўзбекистон сайёҳлик маҳсулотларини брендлаш, республиканинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Япония телеканалларини жалб қилиш каби амалий тадбирларни муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунига кўра, томонлар 2018 йилда чартер рейсларни жорий йилдагига нисбатан камида 2 баробарга оширишга (2017 йил давомида атига 10 та) келишиб олдилар.
Учрашув якунида JATA раҳбарияти япон туристларида ўзбек маҳсулотларига бўлган талабнинг шаклланиши учун барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)