Буюк Британия полицияси 21 сентябрь, пайшанба тонгида Лондон метросидаги теракт иши бўйича 17 ёшли йигитни қўлга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шу тариқа қўлга олинганларнинг умумий сони олти кишига етди.
«Ҳозирги пайтга қадар Терроризм ҳақидаги қонуннинг 41-бўлимига мувофиқ суриштирув муносабати билан олти нафар эркак қўлга олинди», — дейилади полиция баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни Лондон ғарбидаги «Парсонс-Грин» станциясида бўлган метро вагонида портловчи модда ишга тушди. Теракт оқибатида 30 киши жароҳат олди. Портлаш учун жавобгарликни ИШИД зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)