ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Сурия шарқида гуманитар ёрдам олиб кетаётган Эрон конвойига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Сурия армияси томонидан яқинда Дайр аз-Завр вилоятида озод қилинган туманда рўй берган.
Айтилишича, ҳужумдан асосий нишон конвойнинг ўзи бўлган.
Ҳужум оқибатида бир киши яраланган. Конвой йўлида давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)