ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Дайр аз-Завр вилоятида Сурия армиясига тегишли вертолётни уриб туширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳукумат қўшинларининг ҳаво аппарати Фрот дарёси бўйидаги Шамития шаҳрида уриб туширилди.
Илгарироқ Сурия армияси ИШИД жангариларини Фрот шарқий соҳилидаги қатор қишлоқлардан сиқиб чиқаргани маълум қилинган эди. Аниқлаштирилишича, ушбу операция доирасида Сурия ҳукумат қўшинлари 4-танк дивизияси томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, сўнг Россия ҳаво-космик кучлари кўмагида Дайр аз-Завр вилояти бўйлаб юришни давом эттирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)