Сурия армияси ИШИД террорчи гуруҳи жангариларини Фрот дарёси шарқий соҳилидаги бир қатор қишлоқлардан сиқиб чиқарди ва шарқ томонга юришини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Сурия армиясининг ҳужум отрядлари Фрот шарқий соҳилидаги қишлоқларда террорчиларни уриб чиқарди ва шарқий йўналишдаги юришини ривожлантириб, эгалланган плацдармни кенгайтирмоқда», — дейилади Россия ҳарбий идораси баёнотида.
Аниқлаштирилишича, ушбу операция доирасида Сурия ҳукумат қўшинлари 4-танк дивизияси томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, сўнг Россия ҳаво-космик кучлари кўмагида Дайр аз-Завр вилояти бўйлаб юришни давом эттирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)