Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ушбу нуфузли халқаро спорт анжуманини юксак савияда ўтказиш учун Туркманистон пойтахтида пухта тайёргарлик кўрилган. Олимпия шаҳарчасида иштирокчи давлатлар делегациялари, мураббий ва спортчиларнинг яшаши, мусобақага тайёрланиши, машғулотлар ўтказиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган.

Давлат раҳбари Ашхобод Олимпия стадионига ташриф буюрди. 45 минг томошабинга мўлжалланган муҳташам иншоотга кўплаб мамлакатлардан келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Осиё олимпия кенгаши раҳбарияти, фахрий меҳмонлар, минглаб спорт ишқибозлари тўпланди.

Ашхобод Олимпия стадионида Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Осиё ўйинларини расман очиқ, деб эълон қилди.

Осиё олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ барчани ушбу спорт байрами билан қутлади.

Осиё ўйинлари мадҳияси янграб, Осиё Олимпия кенгашининг байроғи кўтарилди. Ўйинлар машъаласи ёқилди.

Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида 60 дан ортиқ мамлакатдан спортчилар иштирок этмоқда. Анъанага мувофиқ, стадионга иштирокчи давлатлар спорт делегациялари кириб келади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини баланд тутган спортчимиз – оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Улуғбек Алимов ва Ўзбекистон делегациясини мухлислар олқишлар билан кутиб олди.

Делегация таркибида 189 спортчи – жаҳон ва қитъа чемпионатлари, турли нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришган тажрибали спортчиларимиз билан бирга, ёш иқтидор эгалари спортнинг 20 тури бўйича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди