Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан Тошкент ислом институтида талабалар учун яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан маълумот берди.
Жумладан, ислоҳотлар самараси ўлароқ Тошкент ислом институтида махсус сиртқи бўлим, қайта тайёрлаш курслари, докторантура, онлайн дарсларнинг ташкил этилганлиги алоҳида қайд этилди.
«Тошкент ислом институти битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кадрлар бўлими билан доимий ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бугунги кунда Тошкент ислом институтини битирган барча мутахассислар тўлиқ иш билан таъминланган», — дейилади хабарда.
Диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар билан батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг.
Изоҳ (0)