Самарқанд давлат университетида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда университетнинг Шароф Рашидов таҳсил олган бош биноси пештоқига ўрнатилган ёдгорлик лавҳаси очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Вилоят жамоатчилиги вакиллари, пойтахт ва Жиззах вилоятидан келган меҳмонлар, шоир ва ёзувчилар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига кўра мамлакатда ушбу сана муносабати билан кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилаётгани таъкидланди.
Тадбирда Шароф Рашидовнинг қизи, Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори, академик Сайёра Рашидова отасининг хотирасини абадийлаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг бошида турган Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.
Атоқли давлат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов 1937—1941 йилларда Самарқандда Ўзбек давлат университети (ҳозирги Самарқанд давлат университети)нинг филология факультетида таҳсил олган.
Изоҳ (0)