17 сентябрь, якшанба куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Хотира хиёбонида 228 нафар профилактика инспекторларини қасамёдга келтириш, уларга хизмат уйлари ва имтиёзли равишда берилаётган шахсий автомашиналар калитини тантанали топшириш маросими ўтказилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат аъзолари, давлат бошқарув органлари, вилоят ҳокимлик раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этди.
Изоҳ (0)