Нигерияда амалга оширилган теракт оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа кўчган шахслар лагерларидан бирида 18 сентябрь куни рўй берди.
Борно штатидаги Машалари қишлоғида дастлабки икки портлаш амалга оширилди.
Ундан сўнг бир аёл ҳам ўзини ҳавога учирди, аммо бу ҳужум натижасида ҳеч ким зарар кўрмади.
Воқеа тафтиш қилинмоқда.
Изоҳ (0)