Ироқ федерал суди бош вазир Ҳайдар ал-Абадий шикоятига кўра иш очиб, Ироқ Курдистонидаги референдумни тўхтатиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ироқ бош вазири матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳукумат раҳбари Ироқнинг ҳар қандай минтақаси ёки вилояти ажралиб чиқиши конституцияга зид келади деб ҳисоблайди ва шу асосда судга ариза киритган. Ироқ Курдистонининг ажралиб чиқиши борасидаги референдум мазкур иш доирасида конституцияга зид деб топилди.Суд курдлар мухториятининг алоҳида давлат бўлиб ажралиб чиқишини тўхтатишга рухсат берувчи мандат чиқарди, ушбу мандат ҳукумат бошлиғига топширилди.
Изоҳ (0)