Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44
AdMe муаллифларига ўзлари кутганидан ҳам кўпроқ муваффақият келтирган ноодатий бизнес-ғоялар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Нур таратувчи унитаз

Фото: AdMe

Фото: AdMe
IllumiBoel 2.0 ихтироси унитазга ўрнатилади ва у хонага кирган одамнинг ҳаракатини махсус датчик ёрдамида сезиб, ўзи ёнади. Қурилманинг нархи 10 доллар бўлиб, уни ривожлантиришга 226 минг доллар йиғилган.

Картошкали салат

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Зак Браун картошкали салат тайёрлашга қарор қилган ва унга кетадиган маҳсулотларни сотиб олиш учун 10 доллардан йиғиш кампаниясини ташкил этган. Унинг мақсади энг аҳмоқона ва фойдасиз ғоя учун ҳам пул ишлаш мумкинлигини исботлаш бўлган. Натижада Зак 7000 кишидан 55 минг доллардан ортиқ маблағ йиғишга эришган.

Ҳар қандай нарсани клавиатурага айлантирувчи қурилма

Фото: AdMe

Фото: AdMe
МаKey МаKey Gо қурилмаси одатий флешка кўринишида бўлиб, у барча нарсани, масалан, пицца бўлагини, бодиринг ёки желени компьютер клавиатурасига айлантира олади. Ғоя одамларни шу қадар қизиқтириб қўйдики, унинг амалга оширилиши учун 200 минг доллар хайрия қилинди.

Автоматик тиш тозалагич

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Аmarbush — тишларни 10 сонияда тозалай олади. Қурилма ишлаши учун уни тишлаш ва ушлагичини айлантириш лозим, қолганини унинг ўзи бажаради. Аmarbush’ни яратиш учун бир ой давомида 3,2 миллион евро тўпланган.

Скелет шам

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Исландиялик дизайнер Торунн Арнадоттир шамнинг ноодатий шаклини яратди — мушук кўринишида шамга ўрнатилган металл каркас юқори ҳароратда скелетга ўхшаб қолади. Торунн ўзининг ушбу ғояси учун 102 минг доллар йиғишга муваффақ бўлди.

Айиқ-кастюм

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Айиқ-кастюм — ҳаётда умуман кераксиз бўлган буюмлардан ҳам пул ишлаш мумкинлигининг исботидир. Ушбу лойиҳанинг яратувчилари 2500 доллар пул ишлаб олишни режалаштиришган, аммо улар 29 минг доллардан ортиқ маблағ йиғишга муваффақ бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова