AdMe муаллифларига ўзлари кутганидан ҳам кўпроқ муваффақият келтирган ноодатий бизнес-ғоялар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Нур таратувчи унитаз
IllumiBoel 2.0 ихтироси унитазга ўрнатилади ва у хонага кирган одамнинг ҳаракатини махсус датчик ёрдамида сезиб, ўзи ёнади. Қурилманинг нархи 10 доллар бўлиб, уни ривожлантиришга 226 минг доллар йиғилган.Картошкали салат
Зак Браун картошкали салат тайёрлашга қарор қилган ва унга кетадиган маҳсулотларни сотиб олиш учун 10 доллардан йиғиш кампаниясини ташкил этган. Унинг мақсади энг аҳмоқона ва фойдасиз ғоя учун ҳам пул ишлаш мумкинлигини исботлаш бўлган. Натижада Зак 7000 кишидан 55 минг доллардан ортиқ маблағ йиғишга эришган.Ҳар қандай нарсани клавиатурага айлантирувчи қурилма
МаKey МаKey Gо қурилмаси одатий флешка кўринишида бўлиб, у барча нарсани, масалан, пицца бўлагини, бодиринг ёки желени компьютер клавиатурасига айлантира олади. Ғоя одамларни шу қадар қизиқтириб қўйдики, унинг амалга оширилиши учун 200 минг доллар хайрия қилинди.Автоматик тиш тозалагич
Аmarbush — тишларни 10 сонияда тозалай олади. Қурилма ишлаши учун уни тишлаш ва ушлагичини айлантириш лозим, қолганини унинг ўзи бажаради. Аmarbush’ни яратиш учун бир ой давомида 3,2 миллион евро тўпланган.Скелет шам
Исландиялик дизайнер Торунн Арнадоттир шамнинг ноодатий шаклини яратди — мушук кўринишида шамга ўрнатилган металл каркас юқори ҳароратда скелетга ўхшаб қолади. Торунн ўзининг ушбу ғояси учун 102 минг доллар йиғишга муваффақ бўлди.Айиқ-кастюм
Айиқ-кастюм — ҳаётда умуман кераксиз бўлган буюмлардан ҳам пул ишлаш мумкинлигининг исботидир. Ушбу лойиҳанинг яратувчилари 2500 доллар пул ишлаб олишни режалаштиришган, аммо улар 29 минг доллардан ортиқ маблағ йиғишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)