Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

16 сентябрь, шанба куни Тошкент шаҳар божхона бошқармасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Очиқ мулоқотда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари, Марказий банк ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Тошкент минтақавий темир йўл узели, Ўзбекистон автомобиль ва дарё агентлиги шаҳар бошқармаси, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

«Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Республика бўйлаб сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари фаолияти давомида юзага келаётган муаммо, таклиф ҳамда саволлар юзасидан бевосита мурожаат қилиш имконини беради», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова