Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал майор Игорь Конашенков мамлакат кучлари Сурияда тасдиқланмаган нишонларни ўққа тутмаганини маълум қилди. Унинг сўзларини «Газета.ru» келтирмоқда.
Илгарироқ АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция вакиллари Россия ҳаво-космик кучлари Дайр аз-Заврда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган «Сурия демократик кучлари» мухолиф гуруҳига зарба берганини билдирган эди. Аммо Россия томони бу айбловни рад этмоқда.
«Операция доирасида фақатгина террорчиларнинг тирик кучлари, зирҳли техникаси ва объектлари йўқ қилинади», — таъкидлаб ўтди Конашенков.
Изоҳ (0)