Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев мулоқотни кенгайтирилган таркибда давом эттирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокарада икки мамлакат ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда.
Изоҳ (0)