Марғилонда ўтказилаётган «Атлас байрами» миллий матолар фестивалида 2 тонналик ош тайёрланди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳига асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.
«Марғилонда ‘Атлас байрами’ миллий матолар фестивали бўлиб ўтмоқда. Сайёҳлар ҳам ташриф буюрган. Сайёҳларни жалб этган яна бир ҳолат 23 ёшли ошпаз ўз тенгдошлари ўртасида шахсий рекордини ўрнатиш мақсадида 2 тонналик ош тайёрлади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивали доирасида мегапалов тайёрланди ва у Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди.
Изоҳ (0)