Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «Камизяки» жамоаси етакчиси Азамат Мусагалиев Остонада бўлиб ўтган «КВН» ёзги кубогида Қозоғистонга муносабатига ойдинлик киритиб ўтди. Бу ҳақда «365info.kz» хабар бермоқда.

Фото: «Tengrinews.kz»

Фото: «Tengrinews.kz»

Мусагалиев жамоадаги шерикларига ғалабани қозоғистонликларга беришни таклиф қилди ва буни ўзи қозоқ эканлиги, шу сабабли «КВН» кубогини миллатдошлари қўлида кўришни истаётгани билан изоҳлади. 

«Ўзим ҳам адашиб кетдим. Россиядан Қозоғистонга келганимда бу ердагилар учун русман. Россияда эса гоҳ бурят, гоҳ қалмиқ ёки ёқут... Мен қаердадир қозоқманми ўзи? Келинглар, ўйинни бой берайлик, ўзимни жиндек бўлса ҳам ҳақиқий қозоқ сифатида ҳис этай», — деди Мусагалиев. 

Бироқ жамоадошлари Азаматдан Россия ва Қозоғистондан бирини танлашни «талаб» қилди. Бунга жавобан Мусагалиев бундай танлов қаршисида қолдириш адолатсизлик эканлигини билдирди.

«Болаликда ҳар бир кишидан ‘Сен ойингни яхши кўрасанми ёки отангни?’ деб сўрашган ва бу унинг учун энг қийин савол бўлган. Сизларга жавобим шу: ойимни жуда яхши кўраман, бироқ томиримда отамнинг қони оқади», — таъкидлади Мусагалиев.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Азамат Мусагалиев Россиянинг «TNT» телеканалидаги ҳазили туфайли қозоғистонлик телетомошабинлар ғазабига дуч келган, оиласига таҳдидлар бўлаётганини айтганди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди