«Элдидо» гуруҳи хонандаси Дилниёз Ғаффоров 17 сентябрь куни оила қуради. Бу ҳақда гуруҳнинг яна бир аъзоси Элдор Хушвақтов Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Кечагина уйланишимга 7—8 йил бор ҳали, деб юрганди, бугун эса ўша вақт келди, қиз базмини ҳам ўтказдик, 17 сентябрда тўй бўлади», — деб ёзади Элдор Хушвақтов.
Дилниёз кўнгил қўйган қизнинг исми — Шоҳсанам.
Маълумот учун, Дилниёз нафақат хонанда, балки актёр сифатида ҳам фаолият юритади. У «Севги фариштаси», «Андижонча муҳаббат» каби фильмларда роллар ижро этган.
Изоҳ (0)