• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Юлдуз Усмонова концерт бериш учун 187 миллион сўм ижара ҳақи тўлагани маълум бўлди

    «Истиқлол» санъат саройининг директори Исроил Ғуломов журналист Феруз Муҳаммадга интервью берди. Исроил Ғуломов суҳбат давомида саройнинг ижара ҳақи, хонандаларга концерт кунларини олиш тартиби ҳақида гапирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Бир йил мобайнида «Истиқлол» санъат саройида нечта концерт дастури бўлиб ўтади ва санъат саройи нечта томошабинга мўлжалланган?

    —Бир йилда  200 дан ортиқ концерт дастури бўлиб ўтади. 3932 нафар томошабинга мўлжалланган.

    —«Истиқлол» санъат саройининг кунлик ижара ҳақи неча сўмни ташкил қилади?

    —12 миллион 500 минг сўмни ташкил қилади.

    —Биздаги маълумотларга қараганда ижара ҳақидан ташқари яна қўшимча тўловлар ҳам бўлар экан. Масалан, концерт ташкилотчиларидан чироқ, овоз техникаси учун тўловлар ундирилар экан, бундан ташқари саҳна декорациялари учун тўловлар қилинади, агар шу кабиларга тўловлар ундирилаётган бўлса, 12 миллион 500 минг сўм пул нима учун олинади ?

    —12 миллион 500 минг сўм коммунал тўловлар учун олинадиган тўлов ҳисобланади. Залга қўйиладиган чироқ ҳамда овоз учун алоҳида пул тўланади. Саҳнада қандай декорация ўрнатиш ўрнатмаслиги бу концерт ташкилотчиларининг хоҳиши, биз унга жавоб бермаймиз. Лекин улар фойдаланаётган буюмлар стандарт талабларига жавоб берадиган бўлиши керак.

    —Қандай стандарт талабларга жавоб бериши керак?

    —Мисол учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ички ишлар ходимларининг талабига жавоб бериши керак. Бундан ташқари чироқ учун олиб келадиган электр симлари ҳам бизнинг жиҳозларнинг қаршиликларига тўғри келиши керак.

    —12 миллион 500 минг сўм пул «Истиқлол» санъат саройининг бир кунлик ижара ҳақини ёки шу тўлов билан 10 кун концерт берса ҳам бўладими?

    —12 миллион 500 миллион сўм бир кунлик ижара ҳақи ҳисобланади, концерт эгаси хоҳласа бир кунда икки марта, уч марта концерт берса ҳам худди шу суммани тўлайди.

    —Демак Озодбек Назарбеков йигирма кунлаб, Юлдуз Усмонова 15 кун мобайнида концерт берганида, ҳар кунига 12 миллион 500 минг сўмдан ижара ҳақи тўлаган эканда, шундайми?

    —Албатта, ҳаммаси бир хил тўловни амалга оширади, қонун, тартиб ҳаммага бир хил.

    —Концерт кунларини хонандаларга ёки ташкилотчиларга тақдим қилиш қандай амалга оширилади, хонанданинг обрў-эътиборига, рейтингига қараладими. Яқинда Озодбек Назарбеков интервьюларидан бирида «Юлдуз Усмоновага ўзимнинг концерт кунларимда концерт беришларини таклиф қилдим», деганди. Демак, рейтингги баланд  хонандаларнинг ўзи ҳам ўзаро бу масалани ҳал қилишар эканда, деган фикр туғилиб қолди?

    —Озодбек Назарбеков бир йил олдин концерт бериш ҳақида хат билан мурожаат қилган эди. Концертига 3 ойларча қолганида концерт бермасликка қарор қилди ва унинг номига банд қилинган кунлар Юлдуз Усмоновага ўтди.

    —Одатда концерт дастурини тақдим қилмоқчи бўлган хонандалар санъат саройига қанча вақт олдин мурожаат қилишлари керак?

    —3 ой олдин. Қанча олдин ҳаракатни бошлашса шунча яхши. Концерт дастурига 2 ой қолганида хонанда концерт бера олмайдиган бўлиб қолса, унинг кунларига бошқа одам концерт беришга улгуришини ҳам ўйлаб ҳаракат қиламиз. Шу сабабли хонандалардан ҳужжатларини олдинроқ олиб келишларини сўраймиз. Хонанда қанча вақт олдин ҳаракатни бошласа, шунча кўпроқ концертга тайёргарлик кўриши мумкин.

    —Хонанданинг бетоблиги, ташкилотчилар билан боғлиқ муаммолар ёки бошқа сабабларга кўра қолдирилган концертлар кўп бўлганми?

    —Қолдирилган бўлса бир йил ичида 2—3 та концерт дастурлари қолдирилди, улар ҳам таниқли хонандалар эмас эди.

    —Мисол учун Юлдуз Усмонова, Зулайхо Бойхонова, Шаҳзода, Дилдора Ниёзова каби хонандаларнинг концерт ташкилотчилари бир хил вақтда, дейлик 8 март куни,  бирваракайига концерт тақдим қилиш учун ҳужжатларини олиб келишди. Уларнинг қай бирлари ўша кунда концертларини тақдим қилишади ?

    —Бундай ҳолатлар бўлмайди. Сизга иш режамни, концерт берилиши керак бўлган кунларни кўрсатадиган бўлсам, 2018 йилнинг 15 май кунигача концерт ташкилотчилари томонидан барча кунлар банд қилиб бўлинган. Бир йил, бир ярим йил олдин концерт кунларини банд қилиб, тайёргарлик бошлашмоқда. Рейтингги пастроқ хонанда белгилаб қўйган кунларни, рейтингги баланд хонанда келганда ҳам унга бера олмаймиз.

    —«Мавсум», «концерт бериш вақти» деган тушунчалар бор, яъни октябрь ойидан токи май ойининг сўнгига қадар бўлиб ўтган концертларга талабалар келиши ҳисобидан ёки бошқа бир сабабларга кўра зал тўла бўлади. Шундан келиб чиқиб, концерт кунлари беришда хонанданинг рейтинггига қараладими ?

    —Мен учун  ҳамма санъаткор тенг. Агар санъаткор ўзи кучли бўлса, зўр бўлса, ўзининг мухлиси бўлса қайси вақтда концерт берса ҳам унинг  ишқибози  концертига келади. Масалан, Юлдуз Усмонова чилланинг ўртасида концерт қилса ҳам мухлислар унинг концертига келади. Бундан ташқари Озодбек Назарбеков, Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев, Райҳон каби санъаткорлар ҳам йилнинг қайси вақтида бўлса-да мухлисларни концерт залига олиб кела олишади.

    —Агар Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт дастурини тақдим қилганида Юлдуз Усмонова қайси пайтда концерт берган бўларди?

    —Агар Озодбек Назарбеков концерт дастурини тақдим қилганида, Юлдуз Усмонованинг концерт дастури ёз фаслига ёки 2017 йилнинг сентябрь, октябрь ойларига тўғри келарди.

    14.09.2017, 17:48   Изоҳ (0)   53447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ирма» тўфонидан омон қолган хонанда Лариса Маскалёванинг онаси Тошкентда вафот этди

    14.09.2017, 14:12

    «Жаримачи» Шаҳзода, ЙТҲга учраган Ситора, тартибли Муқаддас, тезкор Зарина. Актрисалар неча марта ҳайдовчилик гувоҳномасини олдирган?

    13.09.2017, 09:30

    Пардозсиз Асал Шодиева танқидга учради

    12.09.2017, 14:24

    Стивен Сигал мўғул аёлга уйланганини билармидингиз? (фото)

    11.09.2017, 08:56

    «Истиқлол» саройи директори: Жонли ижрода қўшиқ айтаман деган хонанда ликопчада ҳам қўшиқ айтаверади

    09.09.2017, 14:46

    «Райҳонни уриб балога қолдим». Карен Гафуржанов фильмларда суратга тушмаётганига ойдинлик киритди

    08.09.2017, 17:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22

    Қозоғистон ҳукумати Каспий денгизи муаммоларини ўрганиш учун 560 минг доллар ажратди

    Дунё | 13 август, 19:10

    Болани асалари ёки ари чақса, нима қилиш керак? Педиатр тушунтирди

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.