10 сентябрь куни айни пайда ўз фаолиятини АҚШда давом эттираётган хонанда Лариса Маскалёванинг онаси вафот этди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Менинг ва оиламнинг аҳволидан хавотирга тушиб қўнғироқ қилаётганлар, ёзаётганлар мени кечиринглар, ҳозирда жавоб берадиган ҳолатда эмасман. Биз «Ирма» тўфонидан қутулиб қолдик. Шартли равишда эвакуация қилиндик. Афсуски бу вақтда, мендан жуда олисда — Тошкентда онам вафот этди… Тўфон сабабли учиб бора олмадим. 10 сентябрь куни онамни дафн қилишди…1 сентябрь куни 77 ёшни қаршилаган онам улкан қалбга эга ажойиб инсон эди.
Онам 1966 йилда содир бўлган зилзиладан сўнг Тошкентга кўчиб келиб, пойтахтнинг қайта тикланиши учун бор куч-ғайратини сарфлаган аёл эди…
Лариса Маскалёва, хонанда
Изоҳ (0)