Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Истиқлол» санъат саройининг директори Исроил Ғуломов журналист Феруз Муҳаммадга интервью берди. Исроил Ғуломов суҳбат давомида санъат саройида меҳмон бўлаётган баъзи бир мухлисларга нисбатан ўз эътирозларини билдириб ўтди.

Фото: «Истиқлол» санъат саройи

Фото: «Истиқлол» санъат саройи

— «Истиқлол» санъат саройининг ҳожатхонаси, унинг умумий аҳволи ёмонлиги ҳамда ундан фойдаланиш пуллик бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда томошабинлар томонидан эътирозлар билдирилди. Бу масалада томошабинларнинг фикрлари эътиборга олиниб, қандайдир иш олиб борилмоқдами?

— Тўғри пуллик деган эътирозларга қўшиламан, бундай ҳолат бўлган эди, аммо ҳозир бундай тартибни йўқ қилдик. Саройнинг ҳожатхонаси жуда ҳам катта, аммо фаррошларга ажратилган штатимиз кам. Уларнинг иш ҳақини қоплаш учун, бундан ташқари яна бир одам ҳожатхонанинг ҳамма нарсасига, хусусан, қоғози, совуни, шампуни ўғирлаб кетилмаслигига қараб туриши учун шундай қилинган эди. Эрталаб қўйган нарсангизни кечга бориб қарасангиз — йўқ, «қани» десангиз «ўғирлаб кетган» дейишади.

— Балки бу ишни ходимларингизнинг ўзи амалга оширар?

— Қандай қилиб улар қилишади?! Ҳар бир ходимнинг ўзи ҳамда сумкаси камера олдида текширилганидан сўнггина ичкарига киришига ёки ташқарига чиқишига рухсат берилади. Одамлардан илтимос қиламиз, биз ҳам шу ердаги совун бўладими, шампунь, қоғоз ёки сочиқ бўладими концертнинг ижара ҳақи ҳисобидан сотиб оламиз. Умумий жойларда, ҳамма бирдек фойдаланадиган буюмларни ўғирлаш яхши эмас. Биз ҳар битта томошабин саройга кираётганида биттадан текширамиз, аммо чиқиб кетаётганида текшира олмаймиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова