Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг аҳоли томонидан қўллаб-қувватланиши кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда. Бу ҳақда Realmeter агентлиги томонидан 11-дан 13 сентябрга қадар 1,5 минг вояга етган аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари гувоҳлик беради, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

14 сентябрь, пайшанба куни чоп этилган тадқиқот маълумотларига кўра, мамлакат катта ёшли аҳолисининг 66,9 фоизи Мун Чжэ Иннинг президентлик лавозимидаги фаолиятини маъқуллайди. Бу ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 2,3 фоизга кам.

Давлат раҳбари фаолиятига нисбатан салбий муносабат билдирганлар 26,8 фоизни ташкил этди. Агентликнинг таъкидлашича, бу кўрсаткич 2,2 фоизга ошган.

Таҳлилчилар фикрича, бу ҳолатни Жанубий Корея жамиятининг КХДРнинг янги ядро синови ўтказиши юзасидан ташвишланиши билан изоҳлаш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)