Дунёнинг турли минтақаларида нафақахўрлар қандай ҳаёт кечиради? (фото)
Natixis Global Asset Management глобал нафақа индекси тўрт гуруҳдан иборат 18 та кўрсаткич бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириб, дунёнинг турли нуқталаридаги нафақахўрларнинг ҳаёт тарзи рейтингини тузиб чиқди. Бунда нафақахўрларнинг моддий таъминоти, молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти, тиббий хизматлардан фойдалана олиши, ҳаёт тарзининг сифати ҳисобга олинади. Барча кўрсаткичлар 0 дан 100 фоизгача баҳоланади, деб хабар берди «Ведомости».
Ушбу рейтингга худди ўтган йилгидек Норвегия 86 фоизли умумий индекс кўрсаткичи билан етакчилик қилмоқда.
Швейцария — 82 фоиз кўрсаткич билан 2-ўрин
Германия — 77 фоиз кўрсаткич билан 7-ўрин. Нафақахўрларнинг сифатли тиббий хизматлардан фойдалана олиши 80 фоиздан юқори.
Изоҳ (0)