АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг қатор штатларини вайрон қилган ҳалокатли тўфонлардан сўнг дарҳол солиқ ислоҳотларини ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«‘Ирма’ ва ‘Харви’ тўфонлари келтирган вайроналиклардан сўнг солиқларни қисқартириш ва солиқ ислоҳотини ўтказиш ҳар доимгидан зарурдир. Олға, Конгресс!» — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
АҚШ президенти маъмурияти 2017 йил охирига қадар солиқ ислоҳотини ўтказишни режалаштираётган эди. Унда мамлакатнинг солиқ тизимини соддалаштириш режалаштирилган. Солиқ ислоҳоти Оқ Уйнинг устувор ҳаракат йўналишларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)