Нидерландия ҳукумати биринчи марта ИШИД террорчи гуруҳи таркибига қўшилиб кетган тўрт кишини фуқароликдан маҳрум қилди. бу ҳақда Blikopnieuws портали маълум қилди.
Бундан ташқари, бу тўрт киши қироллик ҳудудида бўлиши маъқулланмайдиган шахслар деб эълон қилинди. Уларга Нидерландия ҳамда Шенген келишувига қўшилган бошқа мамлакатлар ҳудудига кириш тақиқланди.
Deutsche Welle радиоси ахборотига кўра, уларнинг тўртови ҳам айни пайтда Марокаш фуқаролари ҳисобланади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)