Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев октябрда давлат ташрифи билан Туркияга боради, деб ёзади «1news.uz».
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилишича, ушбу масала 10 сентябрь куни Ўзбкистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонадаги Илм-фан ва технологиялар бўйича ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашуви чоғида кўриб чиқилган.
«Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестицион, сайёҳлик ва бошқа соҳалар бўйича қатор битимлар имзоланиши кутилмоқда. Туркия ишбилармон доиралари Ўзбекистонда йирик инвестициявий лойиҳаларни бошламоқчи», — деди Комилов.
Изоҳ (0)