Япония расмийлари БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган санкциялар кескинлашувини назарда тутувчи янги резолюцияга жавобан КХДР томонидан янги ҳарбий фитналарни истисно этмади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Ицунори Онодэра маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Шимолий Корея томонидан янги фитналарни истисно этмаймиз», — деди Хавфсизлик кенгаши янги резолюцияси қабул қилганига изоҳ берган вазир.
Онодера мудофаа вазирлиги вазиятни синчиклаб кузатаётгани ва япон халқини ҳимоя қилиш учун бор имкониятини ишга солишини ваъда қилди.
Изоҳ (0)