АҚШнинг Apple компанияси iPhone 8 ва iPhone 8 Plus смартфонлари презентациясини ўтказди. Гаджетлар ўтган йилги iPhone 7 смартфонлар қаторининг модификациясидан иборат, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Янги моделлар шишали орқа панелларга, А11 процессорига ва симсиз қувватлантириш технологияларига эга бўлди. Қолган жиҳатлари олдинги смартфонлардан унча фарқ қилмайди.
Янги ускуналар 3,5 миллиметрли стандарт наушник улагичга эга эмас, лекин оддий наушникларни Lightning портига улайдиган кабель-адаптерга эга.
Катта модель горизонтал қўшкамерага эга бўлиб, унинг ечими 12 мегапикселдир. Кичик моделда якка камера жойлашган.
iPhone камерасидаги асосий янгиликлардан бири у 4K форматида видео олиб, секундига 60 кадр олишидадир. Шунингдек, у Portrait Lighting режимида ишлайди, бу портрет съёмкасида фонни қорайтириш имконини беради.
Изоҳ (0)