Мисрнинг Синай ярим оролида уюштирилган теракт қурбонлари сони 18 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам беш қурбон ва ўн ярадор ҳақида маълум қилинган эди.
Воқеа Шимолий Синай вилояти маъмурий маркази ал-Ариш шаҳрига элтадиган йўлда рўй берди. Радикаллар пистирма уюштириб, полициячилар кетаётган машинага ҳужум қилди.
ИШИД террорчилик ташкилоти ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)