9 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 870 йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирларда иштирок этди. Тадбир давомида президент хавфсизлик хизмати асабийлашишга мажбур бўлди, деб хабар беради «Вести.ru».
У меҳмонлар билан қатор янги объектларни кўздан кечирди. Айтилишича, ФИФА раҳбари «Лужники» стадиони реконструкциясидан қониқиш ҳосил қилган ҳамда Россия футбол бўйича жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрганини айтган.
Путин чемпионлик кубоги билан саҳнадан тушганида уни одамлар ўраб олди. Қўриқчилар саросимага тушиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди, бу ҳолат видеога туширилди.
Изоҳ (0)