«Тожикистон» газетаси мамлакат мустақиллигига бағишланган энг яхши шеърлар танлови якунларини маълум қилди. Унда профессионал шоирлар ва ҳаваскорлар иштирок этди, деб хабар беради Asia-Plus.
Танловда мамлакат ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Ниҳоний тахаллуси остида «Тожикистон» шеъри билан қатнашди ва учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ва иккинчи ўринлар эса Тожикистон халқ шоирлари Гулназар Келди ҳамда Муҳаммад Ғойибга насиб этди.
Ҳакамлар ҳайъати танлаб олган 37 та энг яхши шеър тўплам ҳолида чоп этилди. Раҳимзодага тақдим этилган диплом ва минг сомоний (113 доллар атрофида) пул мукофоти вазирлик матбуот хизмати бошлиғи Умаржон Эмомалига топширилди.
Изоҳ (0)