Ар-Риёд амирлик ўзининг аниқ нуқтаи назарини билдирмагунча Қатар билан ҳар қандай мулоқотни рад этади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Мазкур баёнот Қатар амири Тамим ал-Танининг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ас-Сауд билан телефон орқали суҳбати ҳақидаги хабардан бир соат ўтиб пайдо бўлди. Амирликнинг QNA ахборот агентлиги хабарида мазкур телефон орқали мулоқот АҚШ президенти Дональд Трампнинг илтимосига кўра амалга оширилгани билдирилган.
Саудия ТИВ вакилига кўра, суҳбат Қатар ташаббуси билан бўлиб ўтган ва унда тўрт давлат билан мулоқот бошлаш ҳақидаги илтимос янграган.
«Бу ҳолат Қатар расмийлари жиддий мулоқотга тайёр эмаслиги ва ўзининг аввалги инкор этиш сиёсатини давом эттираётганини кўрсатади. Саудия Арабистони ўз нуқтаи назарини расман билдирмагунича Қатар билан ҳар қандай мулоқот тўхтатилишини маълум қилади», — таъкидлади вазирлик вакили.