Бош офиси Мэн оролида (Ирландия) жойлашган The Knox компаниялар гуруҳи Дубайда кўчмас мулкни биткоин валютасига сотиш билан шуғулланадиган компания тузилиши ва унга 300 миллион доллардан ошиқ инвестиция киритилишини маълум қилди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
The Knox амирликда бир неча турар-жой ва савдо маркази қуришни режалаштирган. Уларда тўлов сифатида криптовалюта қабул қилиниши билдирилмоқда.
Дубайдаги лойиҳа янги валюта ривожланиши учун кучли туртки сифатида кўрилмоқда. Биткоин қиймати эса 4870 долларни ташкил этиб, жорий йилдаги янги рекордни қайд этди.