Россиянинг Екатеринбург вилоятида юк машинасининг икки енгил автомобиль билан тўқнашуви оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Газета.ru» маълумотига кўра, Екатеринбург шаҳридан 24 километр масофада самосвалнинг ғилдираги чиқиб кетиб, иккита «УАЗ»ни пачоқлаб ташлаган.
Қурбонлардан ташқари жабрланувчиларнинг ҳам бор-йўқлиги ҳозирча номаълум. Ҳодиса жойида шошилинч хизматлар иш олиб бораётгани айтилмоқда.