Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида яшовчи Гулнора опага Президент Шавкат Мирзиёев номидан 4 хонали уй бепул топширилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи хабар бермоқда.
Ногирон фарзандини тарбиялаётган аёлга уй топшириш маросими тантана тусини олди.
5—7 сентябрь кунлари Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Қорақалпоғистонда сайёр қабуллар ўтказди. Улар Тахтакўпир, Мўйноқ, Қонликўл, Элликқалъа, Амударё ва Хўжайли туманларида бўлиб ўтди.
30 дан ортиқ вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда мутасаддилар қатнашган тадбирларда аҳоли билан 300 га яқин масала муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)